Абдураҳмонов, Қаландар
Буюклар каҳкашонида. хотира-эссе./ Қ.Абдураҳмонов. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт матбаа ижодий уйи, 2018. – 224 б.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги, таниқли олим, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, бадиий адабиёт ва шеърият мухлиси Қаландар Абдураҳмоновнинг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан тасдиқланган 2018 йилги “Йўл харитаси”га киритилган “Буюклар каҳкашонида” китоби замонавий узбек адабиётининг ёрқин вакилларидан бири – Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Абдулла Ориповнинг хотирасига бағишланган. Муаллиф мумтоз шоирнинг миллий адабиётимиз, маданиятимиздаги ўрни ва аҳамияти ҳақида фикр юритар экан, уни яқиндан билган, шеъриятининг ҳақиқий ихлосманди бўлган инсон сифатида Абдулла Ориповнинг ҳаёти ва ижоди, шеърий асарлари ҳақида, буюк итальян шоири Данте Алигьерининг шоҳ асари – “Илоҳий комедия”нинг ўзбек тилига таржимаси ҳамда Италиядаги “Данте фестивали”да бирга иштирок этган унутилмас онлар тўғрисида чуқур самимият билан фикр юритади ва шундай улуғ ижодкор билан юртдош, замондош бўлганидан беҳад фахрланишини баён қилади.
Китоб адабиёт ва шеърият ихлосмандлари, умуман, барча китобхонларда катта қизиқиш уйғотади, деб ишонамиз.