Tel: +(99871) 232-61-94

ГЎЗАЛ ИТАЛИЯ, МАФТУНКОР ДИЁР

Қ.Х.Абдурахмонов. Гўзал Италия, мафтункор диёр. – Т.: «Akademiya», 2011 йил. – 200 б.
Таниқли иқтисодчи олим, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими Қаландар Абдураҳмонов мустақил мамлакатимиз иқтисодчи олимлари ҳамда Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети профессор-ўқитувчилари таркибида, шунингдек, Равенна шаҳрида бўлиб ўтган “Данте Ўзбекистонда” деб номланган “Дантехонлик” фестивали иштирокчиси сифатида бир неча бор Италияга, унинг мафтункор шаҳарларию кўҳна обидаларига саёҳат қилган. У ўзининг ана шу кейинги сафарида “Дантехонлик” фестивалига таклиф этилган Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири, Дантенинг “Илоҳий комедия” асари таржимони, муҳтарам шоиримиз Абдулла Ориповга ҳамроҳлик  қилди.
Ушбу рисолада таниқли олимнинг Италияга қилган ана шу сафарлари таассуротлари жамланган. Унда Италия диёрининг ўтмиши ва бугунги куни, таълим тизими, гўзал меъморий обидалари, итальянларнинг қуёшли юртимизга қизиқишлари, Сан Марино сафари, халқаро “Дантехонлик” фестивали ҳамда Абдулла Ориповнинг Италия мавзусидаги кўпгина шеърларининг ёзилиш лаҳзалари ҳақида ҳикоя қилинади.
Ушбу рисола билан танишиш учун китобхонлар таклифини ҳисобга олиб у қайта нашр этилмоқда.

Читать онлайн

Закрыть меню